Фаластинлик гуруҳлар Масжидулақсога ўт қўйилганлиги йиллигида янги огоҳлантириш билан чиқишди
(last modified Sat, 21 Aug 2021 09:59:47 GMT )
август 21, 2021 14:59 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар Масжидулақсога ўт қўйилганлиги йиллигида янги огоҳлантириш билан чиқишди
    Фаластинлик гуруҳлар Масжидулақсога ўт қўйилганлиги йиллигида янги огоҳлантириш билан чиқишди

Фаластинлик гуруҳлар сионистлар томонидан Масжидулақосга ўт қўйлганлиги йиллигида бу муқаддас ва шарафли макон " қизил чизиқ" эканлигини таъкидлаб, бу маконга ҳар қандай тажовуз қилиниши жавобсиз қолмаслигини эълон қилди.

Исломий жиҳод ҳаракати бугун  ушбу муносабатда чиқарган баёниясида,  Масжидулақсога қарши сионислар жиноятлари турли шаклида жумладан шаҳарчаларда яшайдиган сионистларни бу маконгаа ҳужум қилиши, қазиш ишларини давом эттириши, яҳудийлаштириш ва бошқа шаклларда давом этмоқда деб эълон қилди.

" Исломий жиҳод" ҳаракати  сионистик режим фитналари ва АҚШ ва ғарб давлатлари ҳимояти билан Қуддус, Масжидулақсо ўзлигини ўзгартириши учун барча ҳаракалар Қудудс ва Масжидулақсо ҳақиқатини заррачадек камайтирмайдиганига тўхталиб,  май ойидаги " Сайфулқудс" урушини энг муҳим ютуқлари  Қуддусни сақлаш ва ҳимоя қилиш учун арабий ва исломий мамлакатлардаги муқовиматини тайёрлиги ва Қуддусга ёрдам беришдаги Фаластин миллатининг ваҳдатини яққол намоён этди деб қўшимча қилди.

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -Ҳамас ҳам тарқатган баёнотида,  Масжидулақсос бизнинг " қизил чизиғимиз"дир ва бу маконга қарши ҳар қандай тажовуз Фаластин миллатиниг қаҳрамонлик қаршиликига сабаб бўлади ва фаластинликлар  ушбу масжидга қайта ўт қўйилишига рухсат бермайди деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз 1969 йил 21 августида сионистик режими томонидан мусулмонларининг биринчи қибласи, самовий динларнинг муқаддас ибодат жойларидан бири бўлган Ал-Ақсо масжидига ўт қўйилди ва бу муқаддас маконга катта зарар етказилганди.

 

Ёрлиқ