август 28, 2021 11:06 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Эрон ИШИДга қарши курашда Ливан ва қаршилик кучлари ёнида эди
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Эрон ИШИДга қарши курашда Ливан ва қаршилик кучлари ёнида эди

Кеча Ливаннинг Ҳизбулоҳ ҳаракати бош котиби террорчилар ишғолидан Ливан шарқини озод қилинганининг 4 чи йиллига сўзлаган нутқида , Эрон давлатини Ливан ва қаршилик ҳаракатини ҳимоя қилганига тўхталиб, Эрон Ислом республикаси терроризмга қарши курашда Ливан армияси ва қаршилик кучлари ёнида бўлди ва ҳолангки АҚШ режими ИШИДни тузиш ва кучайтиришдан ташқари, терроризмга қарши кураш йўлига тўсиқлар ярташга уриниб келганди деб изоҳлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Ливан шарқидаги Жеруд минтақасидаги ғалабаларни текинга қўлга киритилмагани, балки кўп қурбонлар бўланига ишора қилиб,  минтақада юз берган ҳодисалар  Сурияга қарши халқаро урушнинг бир қисми ва минтқа учун тайёрланган хавфли режа эди деб қўшимча қилди.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби  ИШИД террорчи гуруҳи  Сурияни босиб олиш ва ҳукмронлик қилиш пайида эди ва  Ливанга зарба бериш ва айрим қисматларини босиб олишни ҳам назарга тутганди, деб  таъкидлади. 

У ўз сўзларининг бошқа қисмида,  ИШИД террорчи гуруҳи Тадмор ва Қаламун минтақаларини боғлашга уринди ва агар  бу ёвуз мақсадига эришганида  жуда қийн бўларди деб аниқлик киритди.

Ҳасан Насрулоҳ шунингдек  Вашингтон давлатининг ИШИД террорчиларини Ироқ ва Суриядан Афғонистонга ўтказиш  ҳаракати ва  Афғонистондан АҚШ қўшинларнии шармандаларча чиқиб кетишини ҳам баён этар экан, АҚШ давлати қўшни давлатларни қўрқитиш учун ИШИД террорчиларини Афғонистонга ўказди деб эълон қилди.

Ливан Ҳизбулоҳи Бош котиби  Афғонистондаа гувох бўлаётган нарса АҚШнинг бутунлай  мағлуб бўлгани ва қулашининг далили эканлигини таъкидлаб,  АҚШга ишонадиган ва унга таянадиган томонлар  бу режимни Афғонистондаги ўз иттифоқчиларига қандай муносабат қилишидан сабоқ олишлари зарур деб маълум этди.

 

Ёрлиқ