Исроил вертолётлари ва дронлари қамоқхонадан қочқан фаластинлик маҳбусларни қидирмоқда
Фаластин манбалари сионистик режимини Жалбуъ қамоқхонасидан қочган 6 нафар фаластинлик маҳбусларни топиш учун бу режим кенг-қамровли амалиётларни бошланганини хабар қилишди.
Фаластин маълумотлар марказининг хабар қилишича, кеча сионистик режинминг Кан телеканали бу режими вертолётлари Жалбуъ қамоқхонасидан қочган 6 нафар фаластинликларни топиш учун кенг қамвроли амалиётларни бошлашганини эълон этди.
Бошқа томондан сионистик режим армияси 6 қочқин маҳбуснинг Ғазо секторига киришидан қўрқиб, Ғазога олиб борадиган барча йўлларда блокпстлар ўрнатган ва айрим хабарларга кўра бу постлар сони 200 га етди.
Фаластин ОАВ нинг сионистик режим манбаларига таяниб, хабар қилишича, кеча тонг пайтида 6 нафар фаластинлик маҳбус ишғол этилган Фаластиннинг Бисан яқинидаги бу режимнинг Жалбуъ қамоқхонасидан қочган.
Сионистик режим жосуслик идораси ушбу 6 фаластинликни Женин шаҳрига етиб боришидан жуда хавотирдалар.
Исроил режимининг 12- телеканали билан суҳбатда бу режим жосуслик манбаси воқеа жуда хавфли ва мураккабдир, чунки фаластинлик асирлар муддатлардан бери қочиш режасини тузишганди. Ҳатоо сионистик режим қамоқхонаси идораси бу ҳақда хабардор бўлмаган.