ИШИД Мусел аҳолисидан қалқон сифатида фойдаланиши мумкин
БМТ ИШИД террорчи гуруҳи Ироқ армияси амалиётига қарши Мусел аҳолисини қалқон сифатида фойдаланиши мумкинлиги борасида огоҳлантирди.
БМТ ИШИД террорчи гуруҳи Ироқ армияси амалиётига қарши Мусел аҳолисини қалқон сифатида фойдаланиши мумкинлиги борасида огоҳлантирди.
Рейтерз ахборот агентлигининг маълум қилишича, ўтган куни БМТ Ироқ шимолидаги қочқинларга ёрдам кўртсатиш гуруҳларини тайёрлаганини эълон қилди.
Берилган ушбу маълумотларга кўра, БМТ Мусел шаҳрини озод этиш амалиётида бир миллиондан ортиқ киши ўз жонларини қутқариш учун уйларини тарк этиб, бошқа минтақаларга боришлари мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Ироқ армияси халқ кучлари билан бирга Мусел шаҳрини ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этиш амалиёти учун тайёргарлик кўрмоқда.
ИШИД террорчилик гуруҳи 2014 йилдан бошлаб Ироқ минтақаларининг кўплаб қисмини ишғол этиш ҳаракатини қилди ва мазкур мамлакат аҳолисига қарши даҳшатли жиноятларни содир этди.