АҚШ қирувчи самолётлари Ироқ ва Сурия чегарасига ҳужум уюштирди
(last modified Wed, 15 Sep 2021 09:30:41 GMT )
сентябр 15, 2021 14:30 Asia/Tashkent
  • АҚШ қирувчи самолётлари Ироқ ва Сурия чегарасига ҳужум уюштирди
    АҚШ қирувчи самолётлари Ироқ ва Сурия чегарасига ҳужум уюштирди

Бугун ахборот манбалари, АҚШ режими қирувчи самолётларини Ироқ-Сурия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктини нишонга олгани ҳақида хабар тарқатдилар.

Ироқнинг " Собирин" ахборот канали АҚШнинг Ф-15 қирувчи учоқлари Сурия билан чегаларини қуриқлаётган Ироқ бўлинмаларига ҳужум қилганини маълум этди.

Saberin янгиликлар телеканали шунингдек ҳужум оқибатида  Ҳашад-уш-шаъбий- Ироқ халқ қўнгилли кучлари ташкилотининг иккита автомашина нобуд бўлган, аммо ҳеч қандай талофат етказилмаган деб изоҳлади.

АҚШ ва сионистик режим  Ироқ ва Суриянинг турли ҳудудларидаги  Ҳашд-уш-шаъбий- яъне Ироқ халқ кўнгилли кучлари гуруҳларининг позициялари бир неча бор нишонга олишган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва сионистик режим  минтақадаги террорчи гуруҳлар устидан қаршилик кучларни кетмакет мувафақиятлари ортидан  қаршилик гуруҳига босим ўтказишга уринмоқда.

Ироқ халқ кўнгилли кучлари ташкилоти қаршилик фронтининг асосий аъзолари сифатида  АҚШ ва сионистик режимининг фитналарига қарши курашда асосий рол ўйнайди.