сентябр 29, 2021 15:57 Asia/Tashkent
  • Ироқ ички ишлар вазири : Арбаин Ҳусейний зиёратчилари сони 17 миллион нафарга етди
    Ироқ ички ишлар вазири : Арбаин Ҳусейний зиёратчилари сони 17 миллион нафарга етди

Ироқ ички ишлар вазири Арбаин Ҳусейний зиёратчилари ўтган йилга қараанда кўпайиб, 17 миллионга етганини маълум қилди.

Бағдод алявм ахборот сайтининг хабар қилишича, бугун Ироқ ички ишлар вазири Усмон Ал-Ғонимий  матбуот конфренция чоғида  Арбаин Ҳусейний азадорлик маросимда қатнашувчилар сониниг ошиши коронавиурс сабаб чекловлар туфайли хорижий зиёратчилар шу жумладан  миллионлаб эронлик  зиёратчиларнинг ҳар йилги дек Карбалога кела олмагани пайтига тўғри келди деб  эълон қилди.

Ироқ давлати бу йил зиёратчиларга Арбаин маросимида қатнашишга рухсат берди.  Ироқ эълон қилган квотага кўра,  бу йил  60 минг эронлик қатнашиши мумкин эди ва сўнги чеклоқларни бартараф этилиши билан бу рақам 90 минггдан ҳам ошди.

Ироқнинг Ҳашад-уш-шаъбий гуруҳи ҳам бу хусусда,  зиёратчиларнинг бу йил хавфсизлик нуқсонсиз ўказилганини ва маросимда хавфсизлик камчиликлар ва ёки зиёратчиларга қарши таҳдидларга гувоҳ бўлмаганлигини эълон қилди.

Ҳижрий -қамарий 1443 -чи йил сафар ойининг 20 -чиси, 2021 йил сентябрь ойининг 27-чиси Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳодат топганининг қирқинчи куни йиллиги яъне Арбаъийн Ҳусейний кунига тўғри келади.

 

Ёрлиқ