Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
Сионистик режим ҳарбийлари Ромуллоҳ шаҳри жанубида бир фаластинлик йигитни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.
Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича. бугун эрталаб сионистик режим ҳарбийлари, Ромуллоҳ жанубидаги Қаландиё назорат- ўтказиш пунктида фаластинликни ўққа тутишди ва жароҳатлари оғирлиги туфайли шаҳид бўлди.
Сионистик режим полицияси бу ёш фаластинлик сионист жангариларидан бирини машинаси билан босиб ўтгани ва сионистлар томнидан ярадор этилганини маълум қилди.
Сўнгги кунларда Қуддус ва Ғарбий соҳилда сионистик режим ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар янада кучайган.
Кеча ҳам сионистик режим армияси Қуддус ва Ромуллоҳ шаҳарларида содир бўлган тўқнашувлар чоғида бири яраланган фастинлик икки бола ва бошқа 4 фаластинлик қўлга олинди.