Исмоил Ҳания ҲАМАСнинг устувор йўналишларини эълон қилди
-
Исмоил Ҳания ҲАМАСнинг устувор йўналишларини эълон қилди
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати /ҲАМАС/ сиёсий идораси раиси бу ҳаракатнинг 7 та асосий устувор йўналиши ва вазифаларини маълум қилди.
ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания бугунги сўзларида бу ҳаракатнинг биринчи устувор вазифасини Фаластин мавзусини ҳимоя қилиш ва ҳар қандай ҳолатда Фаластин халқининг ҳууқларини бузилишига йўқ қўймаслик эканлигини таъкидлади.
Исмоил Ҳания шунингдек, фаластинлик бу гуруҳнинг иккинчи устувор йўналишини қаршилик лойиҳасининг динамизмини сақлаб қолиш ва уни турли ўлчовларида ривожлантириш эканлигини билдирди.
Фаластин халқнинг бирлигини тиклаш, мавжуд бўлинишларга барҳам бериши, ҳаракатлар ўртасида сиёсий коалициялар яратиш ва араб - исломий муҳитда муносабатларни ривожлантириш, халқаро ҳамжамият билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро оқимлар ва жараёнлардан фойдаланиш ва Фаластин масаласига нисбатан БМТ позицияларида шаклланган муҳим ўзгаришлар, Қуддусни сақлаш ва ҳимоя қилиш, босққинчилар фитнаари қаршисида бу муқадас маконни ҳимоя қилиш, сионистик режим қамоқхоналаридан фаластинлик асирларни озод қилиш, Ҳания баён этган ҲАМАС ҳаракатининг бошқа устувор йўналишларидандир.
ҲАМАС ҳаракати сиёсий офиси раиси шунингдек, бу ҳаракатларни Эрон ислом жумҳурияти билан муносабатларига ҳам ишора қилиб, биз Эрон билан стратегик алоқаларга эгамиз чунки Эрон қаршилик лойиҳаларининг муҳим устунларидандир деб эълон қилди.