Эрдуғонга қарши мувафаққиятсиз суиқасд уюштирилди
Туркия ОАВлари бугун Туркия жанубида, мамлакта президенти Ражаб Тойиб Эрдуғон нутқ сўзлаган жойида бомба топилганини хабар қилишди.
Форс ахборот агентлининг хабар қилишича, бомба полиция машинаси остига ўрнатилганди.
Бу хабар эса Туркияда сўнгги кунларда миллий валюта яъне лира қийматининг пасайиши оқибатида, юзага келган иқтисодий инқироз сабаб вазият таранглашгани билан бир пайтга тўғри келмоқда.
Туркиянинг миллий валютаси лира ўтган йли долларга нисбатан 44 фоизини йўқотди ва Эрдуғон фақат охирги икки йил ичида 3 марта марказий банк раҳбарини алмаштирди.
Бир неча кн олдин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғон мамлакат иқтисодий вазирини ишдан олди ва уни ўрнида янги иқтисодий вазири қилиб Нуриддин Набатий исмли шасни тайинлади.
Туркиянинг янги иқтисод вазири лавозимига таништирилган Набатий фоиз ставкаларини пасайтириш тарафори эканлиги айтилади.