Яман урушида қурбон бўлганлар сони борасидаги сўнгги маълумотлар
Яманга қарата Саудий Арабистон режимининг ваҳшиёна ҳужумлари оқибатида, ҳозиргача 8 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлишган.
Алмасира ахборот телеканали хабарига кўра, кеча Яманнинг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ғозий Исмоил Ол Сауд режимининг Яман халқига қарши ўтган 19 ойи давомидаги ҳужумларида 8 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб 19 минг 500 нафар турли жароҳат олишган деб айтди.
Ғозий Исмоил шунингдек Ол Сауд режими ҳарбий самолётлари ҳардоим тинч аҳоли яшайдиган маконлар ва ҳарбий бўлмаган муассасаларни бомбардимон этишмоқда. Ол Сауд режими ҳарбийлари аттайин ижтимоий, маросимлар, тўй -маъракалар, ва азо маросимларини нишонга олишмоқда деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида 8 октябрь куни Ол Сауд режими ҳарбий самолётларини қасдан азо маросимни нишонга олганида 136 кишини шаҳид бўгани ва 615 нафарни жароҳатланганига ишора қилди.