Яман армияси яна Саудия Арабистони жанубини ракета билан нишонга олди
Яман қуролли кучлари ва халқ кўнгилли кучлари кеча Ол Сауд режими коалициясининг Яманга қарши ҳужумларга жавобан, Арабистон жанубидаги Жийзонда жойлашган бир нечта объектлар ва Усайр вилоятидаги Малик Холид авиабазасини ракета билан нишонга олди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Яман армияси матбуот котиби Яҳё Сареъ Яман армияси ракета бўлинмалари маҳаллий 5 та баллистик ракеталар билан Арабистоннинг Жийзон минтақалари ва Малик Холид номидаги авиабазасига ҳужум қилишди деб эълон қилди.
Сареъ ўз сўзларида, отилган ракеталарнинг нишонга текканини таъкидлаб, ҳужумлар Ол Сауд режмини Яман халқига қарши жиноятларига жавобан амалга оширилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ол сауд режими коалицияси қирувчи самолётлари ўтган соатларда Яманнинг Санъо, Ҳажжа, Маъреб ва Таъиз вилоятларининг одамлар яшайдиган минтақаларни бомбардимон этдилар.
Ўтган ойларда ҳам Яман армияси бир неча бор Арабистоннинг Жийзон, Абҳо ва бу мамлакат жанубидаги Малик Холид авиаазасини дронлар ва ракеталар билан нишонга олган.
Бу икки аэропорт ва Малик Холид номидаги авиабазаси Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумларда қатнашаётган қирувчи самолётлага ёнилғи қўйиш маркази ҳисобланади.