Ироқнинг Айн-ул-Асаддаги АҚШ базасига учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилинди
(last modified Tue, 04 Jan 2022 11:20:41 GMT )
Январ 04, 2022 16:20 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Айн-ул-Асаддаги АҚШ базасига учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилинди
    Ироқнинг Айн-ул-Асаддаги АҚШ базасига учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилинди

Ироқ ахборот манбалари мамлакат ғарбидаги Ал-Анлбор вилоятида жойлашган АҚШнинг Айнул-асад базасида учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилинганини хабар қилишди.

 Ал-Маълума сайтининг хабар қилишича,  Ироқнинг Айнул-асад базасига дрон ҳужумлари бир неча худкуш учувчисиз учочлар орқали уюштирилди ва  АҚШ кучлари ётоқхоналари ва ракета омори нишонга олинди.

Шу ҳолда АҚШ коалицияси расмийларидан бири, ҳам  Франция ахборот агентлиги билан суҳбатда,  Айн-ул Асадга уюштирган иккита учувчисиз самолёт уриб туширилди деб иддао қилди.

Айн-ул -асад базаси ҳам май ойи бошида бир неча марта ракеталар билан нишонга олинган.

Эслатиб ўтамиз  АҚШ босқинчи кучлари 2003-йилдан бери  Ироқда жойлашган ва Ироқ халқи ва гуруҳлари уларни мамлакатни тарк этишга бир неча бор чақирган. Ироқ парламенти бу кучларни олиб чиқиш режасини бошлаган.