Ироқда АҚШнинг иккита ҳарбий карвони ҳужумга учради
(last modified Sun, 09 Jan 2022 10:08:00 GMT )
Январ 09, 2022 15:08 Asia/Tashkent
  • Ироқда АҚШнинг иккита ҳарбий карвони ҳужумга учради
    Ироқда АҚШнинг иккита ҳарбий карвони ҳужумга учради

Бағдод атрофида АҚШ ҳарбий карвони йўл четида ўрнатилган бомбалар билан нишонга олинди.

Мувозин нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШнинг икки ҳарбий карвони Ал-Мусанна вилоятининг Ас-Самава ва Бағдоднинг Ал-Юсуфия шаҳаларида йўл четига ўрнатилган бомбалар билан нишонга олинган. Икки ҳужум бугун якшанба куни эрталаб икки соатидан камроқ вақт ўтгач содир бўлди.

АҚШнинг ёрдам карвонларига ҳужумлар йўл четига ўрнатилган бомбалар ёрдамида амалга оширилган ва моддий ва жиҳозларига жиддий зарар етказилган.

Бу ҳодисада қанча зарар етказилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Сўнгги бир ярим йил ичида Ироқдаги АҚШ қўллаб-қувватлаш карвонлари манфаатлари ва кучларига қарши ҳужумлар кучайтирилган.

Ироқ ва АҚШ ҳукуматлари ўртасидаги келишувга биноан, АҚШ босқчинчи кучлари ўтган йилнинг охирида Ироқ ҳудудлаини тарк этишлари керак эди аммо Оқ уй  Ироқда АҚШ миссияси ҳарбийсидан маслаҳатига ўзгартиригани ва бу кучлари илгаригидек Ироқда қолишларини эълон қилди.