Ғарбий соҳилда сионистик режимнинг 2 жангариси ҳалок бўлди
(last modified Thu, 13 Jan 2022 09:32:00 GMT )
Январ 13, 2022 14:32 Asia/Tashkent
  • Ғарбий соҳилда сионистик режимнинг 2 жангариси ҳалок бўлди
    Ғарбий соҳилда сионистик режимнинг 2 жангариси ҳалок бўлди

Сионистик режим армияси Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилда юз берган отишмада бу режимнинг 2 жангарисини ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ал-Маёдин телеканалига кўра, бугун босқинчи сионистик режим бу ҳодиса хусусидаги ҳисоботида,  бу режим армиясининг аскарларидан бири иккита ҳарбий зобитни ўққа тутиб уларни ўлдирди деб эълон қилди.

Бугун иброний тилидаги ОАВ ҳам  бу отишмада Ар-Риҳо яқинидаги ҳарбий базада икки нафар сионистик режим ҳарибйларини жароҳатланганини хабар қилиб уларнинг вазиятини оғир деб атади .

Кеча ҳам сиоинстик режимнинг 4 ҳарбийси  тўқнашувлар сабаб  Ан-Нақаб минтақасида жароҳатланиб касалхонага ётқизилганди.

 1948 -йилда ишғол этилган ҳудудларида Ан-Нақаб минтақасида фаластинликлар ва сионистик режим кучлари ўртасидаи сўнгги норозилик намойишлари ва тўқнашувлар ортидан 2 нафар сионист аскар яраланди  ва бир автомашина ёқиб юборилди.