Январ 13, 2022 17:57 Asia/Tashkent
  • БМТ миллионлаб яманликларга ёрдам бериш учун 3,9 миллиарлд доллар кераклигини таъкидлади
    БМТ миллионлаб яманликларга ёрдам бериш учун 3,9 миллиарлд доллар кераклигини таъкидлади

БМТ Бош котибининг гуманитар ишларидаги ўринбосари, миллионлаб яманликларга ёрдам кўрсатиш учун 3,9 миллиард доллар кераклигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча БМТ Бош котиби ўринбосари Ромиш  Ражасингҳам  БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида, ҳозирги кунда энг катта тўсиқ Ямандаги 16 миллионга яқин аҳолига ёрдам бериш учун молиявий манбалардир деб айтди.

БМТнинг ушбу расмийси  сўнгги йилларда молиявий манбалар ва бюджет камайган ва  ўтган йилги ёрдам дастурининг атиги 58 фоизи молиялиштирилган деб қўшимча қилди.

Декабрь ойида Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури маблағ етишмаслиги сабабли Ямандаги 8 миллион аҳолига яшаш ва озиқ-овқат ёрдамини қисқартиришни эълон қилди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ҳам Яман аҳолисининг учдан икки қисми яъне тахминан 20 миллион киши инсонпарварлик ёрдамга муҳтож ва уларнинг  80 фоизи қашшоқлик чегарасида яшайди.

 

Ёрлиқ