" Яман бўрони 2" амалиётида Саудия Арабистони ва БААга етказилган зарарлар тафсилотлари
Яман армияси мамлакатнинг яқинида БАА ва Саудия Арабистонига берган ракета зарбалари тафсилотларини " Яман бўрони 2" дея эълон қилди.
Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сареъ бугун БАА ва Саудия Арабистонига қарши амалиётларга тўхалиб, бу операция жараёнида Абудабидаги Аззафара ҳаво базаси ва бошқа муҳим нишонлар кўп сонли Яманнинг Зулфиқор баллистик ракеталари билан нишонга олинди деб таъкидлади.
Яҳё Сареъ шунингдек Дубайдаги яна бир муҳим объект " Самад 2" дрони орқали ҳужумга учради деб қўшимча қилди.
Яҳё Сареъ Саудия Арабистонидаги Шаруҳ ва бошқа минтақаларини " Самод 1" ва " Қосид 2к" дронлари билан нишонга олинганини баён этиб, Саудия Арабистони жанубидаги " Усайр" ва " Жозон" каби муҳим марказлар ҳам баллистик ракеталар орқали нишонга олинди деб аниқлик киритди.
Яман армияси наттоғи БААдаги хорижий компаниялар ва инвесторларга мамлакатни тарк этишни маслаҳат бериб, Яманга қарши тажовузлар ва қўршовлар давом этгунича БААни нишонга олишларини маълум қилди.