Ҳалаб шарқида террористлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i6991-Ҳалаб_шарқида_террористлар_ўртасида_тўқнашувлар_содир_бўлди
Сурия шимолидаги Ҳалабнинг шарқий маҳаллаларидаги террористлар ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди.
(last modified 2018-08-22T17:48:07+00:00 )
октябр 21, 2016 19:21 Asia/Tashkent
  • террористлар ўртасида қуролли тўқнашувлар
    террористлар ўртасида қуролли тўқнашувлар

Сурия шимолидаги Ҳалабнинг шарқий маҳаллаларидаги террористлар ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди.

Алмаёдин телеканали хабарига кўра, Ҳалабда оташкесимни жорий этилганлиги ортидан  пайшанба куни бу шаҳарнинг шарқий маҳаллаларидаги террористлар ўртасида отишма ва тўқнашув содир бўлди.

Шу ҳол билан бирга  террористлар тинч аҳолини Ҳалаб шарқидаги маҳалларини тарк этишлари учун тайёрланган махсус пиёда йўлларни ҳам ракета ва миномёт билан нишонга олишди.

Жабҳатуннусра ва Аҳрорашшом номли террорчилик гуруҳлар Ҳалаб шарқидаги маҳаллаларнинг куча -хиёбонларига жойлашиб олиб, тинч аҳолини бу маҳаллаларни тарк этишларига ижозат беришмади.