Сурия: Россия ўзини ҳимоя қилишга ҳақлидир
(last modified Mon, 28 Feb 2022 08:31:56 GMT )
феврал 28, 2022 13:31 Asia/Tashkent
  • Сурия: Россия ўзини ҳимоя қилишга ҳақлидир
    Сурия: Россия ўзини ҳимоя қилишга ҳақлидир

Кеча Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Европа ва АҚШ давлатларини Россияга қарши ахмоқона позицияларини қоралаб, Москва ҳукумати Ғарб давлатларини ҳар қандай таҳдидлари қаршисида ўзини ҳимоя қилишга ҳақли деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз,  Россия ҳукумати Украина шарқидаги рус миллатига мансуб фуқароларни қўллаб- -қувватлаш ва Донецк ва Луганск вилоятлари мустақиллигини тан олиши билан  АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан номаъқул  позициялари ва санкцияларга дучор бўлди.

Бунинг ортидан, Россия қирувчи самолётлари, артиллерия ва ракета тизимлари Украина ҳарбий қисмлари ва базаларини нишонга олишни бошлади.

Россия ҳукумати Украинадаги амалиёти урушнинг бошланиши эмаслиги, балки глобал урушнинг олдини олишга уриниш эканлигини таъкидламоқда.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия Ташқи ишлар вазирлиги,    АҚШ ва Ғарб давлатлари ўзлари олиб борган урушларда халқаро қонунларни бузишда ва миллионлаб бегуноҳ инсонларни ўлдиришга одатланганлигини маълум қилиб, Ғарб ҳукуматларини халқаро ҳуқуқ ва қонунлар бузилиши ҳақида гапиршга ҳаққи йўқ деб баён этди.

Сурия Ташқи вазирлиги  Ғарб давлатлари АҚШ Росмиянинг миллий хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солишга уринмоқда деб  аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ