ЮНИСЕФ: ҳозиргача 10 мингдан ортиқ яманлик болалар ўлдирилган ёки яраланган
БМТнинг Болалар жамғармаси Яман халқига қарши уруш бошланганидан бери 10 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган ёки яраланган деб хабар қилди.
Р Т хабарига кўра, БМТ томонидан, тарқатилган баёнотига биноан, Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг Ғарб давлатларининг кўмагида Яман халқига қарши уруш бошланганидан буён, Ямнада 10 минг 200 нафар бола ҳалок ёки жароҳатланди. Йил бошидан эса 47 нафари ҳалокк бўлганг ёки жароҳатланган.
ЮНИСЕФ 7 йилдан кейин, Яман халқи ва уларнинг фарзандлари ўзига муносиб тинчликка яшашлари учун урушга доимий сиёсий ечим топиш вақти келганини маълум қилди.
Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.