Яман урушида ўн минглаб тинч аҳоли қурбон бўлган
БМТ Бош котиби Яман учун молиявий кўмаклар йиғиш ўйича видеоконференцияда Яманда давом этаётган урушда камида 10 минг бола ҳалок бўлган деб айтди.
БМТ Бош котиби Яман урушида ўн минглаб тинч аҳоли улар жумласидан камида 10 минг бола ҳалок бўлганини ва миллионлаб ички бошпана изловчилар ҳам кун кечириш учун кўп муаммоларга дуч келганини маълум қилди.
Антонио Гуттереш Яманга ёрдам бериш учун бюджетни қисқаргани билан вазият ёмонлашиб бормоқда деб таъкидлади. Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маблағ етишмасиги сабабли рационни икки баравар қисқартиришга мажбур бўлди ва бу камайтириш давом этади деб таъкидлади.
БМТ Бош котиби шунингдек охирги пайтларда 8 миллион киши учун озиқ -овқат етишмаётгани бу ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
Гуттерешга кўра, яқин бир неча ҳафтада Яманнинг йирик шаҳарларида 4 миллионга яқин одам тоза ичимлик сувдан маҳрум бўлиши мумкин, бир миллион аёл ва қиз соғлиқни сақлаш хизматларидан маҳрум ва гендер асосида зўравонликка дучор бўлган деб аниқлик киритди.
БМТ Ямандаги 17,3 миллион аҳолига ёрдам кўрсатиш учун 4,27 миллиард доллар кераклигини маълум қилди.
Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.