Мўсулдаги Баъшиқа шаҳри ИШИД террористлари ишғолидан озод қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i7126-Мўсулдаги_Баъшиқа_шаҳри_ИШИД_террористлари_ишғолидан_озод_қилинди
Ироқ шимолида жойлашган Мўсул минтақасининг Баъшиқа шаҳри террористлар ишғолидан озод этилди.
(last modified 2018-08-22T17:48:09+00:00 )
октябр 23, 2016 19:30 Asia/Tashkent
  • Баъшиқа шаҳри террористлар ишғолидан озод этилди.
    Баъшиқа шаҳри террористлар ишғолидан озод этилди.

Ироқ шимолида жойлашган Мўсул минтақасининг Баъшиқа шаҳри террористлар ишғолидан озод этилди.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Ироқнинг Курдистон минтақаси раиси Масъуд Боризоний АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер билан учрашганида  курдларнигг пешмарга кучлари Баъшиқа шаҳрини ИШИД террористлари ишғолидан озод этишга муваффақ бўлишди деб эълон қилди.

Айни ҳолда  Ироқ давлат ҳарбийлари ҳам  Мўсул шаҳрини террористлар ишғолидан буткул озод этиш учун кенг- қамровли амалиётларини давом эттиришмоқда. Айтиш керакки Мўсул шаҳри Ироқдаги террористларнинг энг охирги ва сўнгги маркази ҳисобланади.