Сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига шафқациз ҳужуми / яна 40 нафар фаластинлик яраланди
(last modified Fri, 22 Apr 2022 09:10:04 GMT )
апрел 22, 2022 14:10 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига шафқациз ҳужуми / яна 40 нафар фаластинлик яраланди
    Сионистларнинг Ал-Ақсо масжидига шафқациз ҳужуми / яна 40 нафар фаластинлик яраланди

Сионистик режим кучлари Ал-Ақсо масжиди ҳовлиларига бостириб кириб, фаластинликларга пластик ўқлар отгани оқибатида ўнлаб кишилар яраланган.

Фаластин Ал-Явм ахборот агентлигининг хабар беришича, сионистик режим аскарлари бугун жума куни эрталаб Масжидул-Ақсонинг турли саҳналарига шафқацизларча ҳужум қилди. Бу шафқациз ҳужумдан кейин фаластинликлар ва сионист ҳарбийлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар бошланди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил армиясининг Ал-Ақсо масжидида ҳозир бўлганларга қарши пластик ўқлар қўллагани, натижада 40 нафар фаластинлик оғир яраланганини маълум қилди.

Буни Хамос Исломий Қаршилик Ҳаракати кечаги баёнотида таъкидлади:Ҳарбийлар ҳомийлигида сионист босқинчиларнинг Масжид-ул-Ақсога ҳужумини такрорлаш ҳеч қачон масжидни вақт ва макон бўйича бўлиш ёки унинг исломий ўзига хослигини ўзгартириш режасини амалга оширишга олиб келмайди.

Ҳаракат Фаластин жамоатчилигини босқинчиларнинг фитналарига қарши қўллаб-қувватлаш учун Рамазоннинг қолган кунларида Масжид-и Аксога боришга ва этикоф ўтиришга чақирди. Ҳаракат мусулмон ва араб умматини Фаластин халқи ва халқаро ҳамжамиятни Фаластинга қарши тажовузни тўхтатиш учун аралашишга ва адолатли Фаластин масаласига қандай муносабатда бўлиш борасидаги икки томонлама сиёсатдан воз кечишга кўпроқ ёрдам беришга чақирди.

Қуддус ва Ал-Ақсо масжиди 15-апрел, жума кунидан бери сионист қуролли кучлар ва фаластинлик намозхонлар ўртасида ўтган йилдаги энг даҳшатли тўқнашувларга гувоҳ бўлмоқда. Тўқнашувлар чоғида ўнлаб фаластинлик яраланган, яна 400 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.