май 15, 2022 16:06 Asia/Tashkent
  • Ҳамас ҳаракати: босқсқинчиларга Фаластин заминида жой йўқ
    Ҳамас ҳаракати: босқсқинчиларга Фаластин заминида жой йўқ

Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати /Ҳамас/ Фаластин ишғолининг 74 йиллиги муносабати билан берган баёнотида Фаластин заминида босқинчиларга жой йўқлигини эълон қилди.

Бундан 74 йил муқаддам 1948 йил 15 майда сионистик режимнинг гуруҳлари ва ташкилотлари Фаластиин халқига қарши шафқатсиз жиноят содир этиб унинг ерларии босиб олдилар. Бу жиноят Накбат -мусибат куни сифатида танилган.

Сионистик режим босқинчилиги даврида  Фаластин халқига қарши  70 дан ортиқ ваҳшиёна жиноятлар содир этган бўлиб, ушанда Фаластиннинг 531 шаҳр ва қишлоқлари вайрон бўлди ва 774 та бошқа қишлоқлар босқинчилар назоратига ўтди ва   800 миндан ортиқ фаластинликлар уй-жойини тарк этди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ҳамас ҳаракати қуролли қаршилик бошчилигидаги стратегия, ишғолдан холос бўлиш ва босқинчилар жиноятларига қарши туриш ва уларнинг ҳуқуқларини қайта тиклашнинг ягона йўли эканини маълум қилди.

Ҳамас ҳаракати шунингдек Фаластин олдидаги қийинчилик ва хавф-хатарларидан келиб чиқиб қаршликка асосланган  стратегия асосида фаластинлик гуруҳлар қатнашиши билан миллий жабҳани ташкил этиб Фаластин халқининг озодлиги, ўз ватанига қайтариш ва ўз тақдири ўзи белгиллаш истагини амалга ошириш зарурлигини эълон қилди.

Бошқа томондан Фаластин манбалари Накбат кун ё ўзи Мусибат куни йиллиги яқинлашганида ишғол остидаги Қуддус шаҳридаги сионистик режим полиция кучларини шай ҳолатда эканини билдирган.

 

Ёрлиқ