АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси яна ракета ҳужумига учради
Ироқ манбалари Бағдод халқаро аэропорти яқинида АҚШ қўшинлари жойлашган Виктория ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилди.
Жорий йил аввалидан бери Ироқ ва Суриянинг турли ҳудудларида АҚШ кучларига қарши ракета ва дрон ҳужумлари кучайган.
АҚШ Ироқдаги ҳарбий иштирокини давом эттиришини эълон қилгач, кўплаб ироқликлар ва қаршилик гууҳлари АҚШ ҳукуматининг қарорига кескин қарши чиқди.
Бугун эрталаб Бағдод халқаро аэропорти яқинида АҚШ ишғолчи кучлари жойлашган Виктория ҳарбий базасида бир нечта портлаш овозлари эшитилди ва тревога эълон қилинди.
Айрим манбалар Ироқ расмийлари сўзларига таняиб, Виктория базасига ҳужум ҳарбий дронлар ёрдамида амалга оширилганини маълум қилди.
Бағдод Халқаро аэропорти яқинидаги Виктория базаси турли самолётлар учиш-қўниш йўлагига эга АҚШнинг муҳим авиабазасидир.