Террорчилар Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қарата артилерия билан ҳужум қилишди
(last modified Mon, 24 Oct 2016 14:13:54 GMT )
октябр 24, 2016 19:13 Asia/Tashkent
  • Террорчилар Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қарата артилерия билан ҳужум қилишди

Террорчилар томонидан Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қарата артилерия билан ўққа тутиши натижасида бир нечта инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди

Террорчилар томонидан Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қарата артилерия билан ўққа тутиши натижасида бир нечта инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Суриянинг ал-Ахбория тармоғи тарқатган хабарга кўра, террорчиларнинг артилерия билан Ҳалаб шаҳридаги Салоҳиддин минтақасига қарата амалга оширган ҳужумларида икки киши ҳаётдан кўз юмган ва 20 киши оғир тан жароҳати олган. Шунингдек, террористлар бомба қурилмаси ўрнатилган мотоциклни Сурия шимолий шарқидаги ал-Қомешлий шаҳрида портлатишди. Натижада эса, бир нафар инсон ўлган. Бошқа томондан эса, Сурия армияси террорчиларнинг Дамашқ ғарбидаги Ғута минтақасига қарата ҳужумини бартараф этди. Шу билан бирга, Сурия ҳарбий кучлари Ҳалаб шаҳрининг жанубидаги стратегик Бизоа минтақасининг назоратини ҳам қўлга олишди. Ушбу амалиёт чоғида бир қанча террорчилар ҳалок бўлишди ва террорчилар ўзларининг позицияларидан орқага чекинишга мажбур бўлишди.