Ливан мудофаа вазири Исроил режимининг провакацион ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди
Ливан мамлакати мудофаа вазири Морис Салим сионистик режимнинг мамлакта жанубидаги баҳсли ҳудудларидаги ҳаракатларини провакацион деб атади.
Energean нефт ва газ қидирув кемаси (FPSO) яқин кунларда Ливан ва сионистик режим ўртасидаги баҳсли ҳудудларда жойлашган кондан нефт ва газ қидириш ва қазиб олиш ишларини бошлаши айтилади.
Ан-Нашра ахборот агентлигининг хабар беришича, Ливан мудофаа вазири Морис Салим ўз баёнотида сионистик режим яна бир бор барча халқаро қонун ва қоидаларни кўрмаганга олди ва Ливан чегараларидан ўз позициясини ўрнатишга уринмоқда. Хусусаун БМТ шафелигида денгиз чегараларини демаркация қилиш бўйича музокараларни қайта бошлаш саъй-ҳаракатларига путур етказади деб айтди.
Бундан ташқари Ливан президенти Мишел Аун ҳам баҳсли минтақада сионистларнинг ҳар қандай фаолияти ҳақида огоҳланириб буни душманлик ҳаракат сифатида баҳолади. У шунингдек чегараларни белгиллаш бўйича музокаралар давом этмоқда ва баҳсли ҳудудлардаги ҳар қандай ҳаракат ёки фаолият провакацион ва душманлик сифатида баҳоланмоқда деб эълон қилди.
Ливан Бош вазири Нажиб Мийқоний ҳам ўз нутқида душман сионистик режимнинг Ливан сув ресусрларига бостириб кириши ниҳоятда хавфли эканлигини таъкидлади.
Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати вакиллари баҳсли ҳудудга сионистик режим кемасининг етиб келишига жавобан сионист режимга бу ҳудудда газ изланишига рухсат бермасликларини маълум қилдилар.