Фаластинлик ўсмирнинг шаҳидлик амалиётида сионистик режим полициячиси ўлдирилди
Фаластинлик ўсмир шаҳидлик амалиётида сионистик режим полициячисини босиб олинган ҳудудларда ўлдирди.
Сионистик режим жангарилари ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ҳар куни турли баҳоналар билан фаластинликларни ўққа тутиб шаҳид қилади ёки ҳибсга олади. Фаластинликлар эса бу жиноятларга жавобан сионистларга қарши амалиёт ўтказади.
Сионистик режимнинги " Эдиот Аҳаранот" газетаси тарқатган хабарида, Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Рамаллоҳ шаҳрида яшовчи 17 ёшли фаластинлик ўсмир эса Куфор Саба бекаат яқинида машинаси билан сионист полициячисини босиб кетди.
Хабарга кўра шаҳидлик амалиётда сионист полицияси ўлдирилган ва фаластинлик ёшлар ниҳоят шу режим аскарлари томонидан ҳибсга олинган.
Бу шаҳидлик амалиёт якшанба куни сионистик режим армияси Ғарбий Соҳилдаги Тубас шаҳрида икки фаластинлик ёшни ўққа тутиб яралангани пайитига тўғри келди.
Фаластин қаршилик гуруҳлари бир неча бор бу каби ҳаракатлар Қуддсни босиб олган босқинчиларнинг мазлум Фаластин халқига қарши жиноятларига табиий жавоб эканлигини таъкидлаган.