Эрон Ироқнинг Захо шаҳрига қилинган ҳужумни қоралади
(last modified Thu, 21 Jul 2022 11:18:31 GMT )
июл 21, 2022 16:18 Asia/Tashkent
  • Эрон Ироқнинг Захо шаҳрига қилинган ҳужумни қоралади
    Эрон Ироқнинг Захо шаҳрига қилинган ҳужумни қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ироқнинг Захо шаҳрига қилинган ҳужумни қоралаб, Эрон Ислом Жумҳуриятиининг бу мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний Чофий Ироқнинг Захо шаҳрининг ўққа тутилиши, натижада бир қанча оддий одамларнинг ўлими ва жароҳатланишини қоралаган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, Ироқ ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирар экан, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ироқ барқарорлиги ва хавфсизлигини қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва қўшимча қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти Ироқ хавфсизлигини ўз хавфсизлиги деб билади ва бу борада ҳеч қандай ёрдам беришдан тортинмайди.

Ироқ ахборот манбалари кеча (чоршанба) кечқурун Туркия армияси мамлакат шимолига ҳужум қилгани ва Захо (Ироқнинг Курдистон минтақасидаги курорт) шаҳрига артелерия ўқлари тушгани, натижада 9 киши ҳалок бўлгани ва  31 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Ироқнинг Захо шаҳрига уюштирилган ҳужумдан Туркия масъул эканлиги айтилар экан, бу давлат ҳукумати бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади ва ҳужумга ПККни сабабчи сифатида кўрсатди.