Сионистик режим жангарилари ўқидан яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i73914
Ромуллоҳ шимоли-шарқида фаластинлик ўсмир сионист жангарилари томонидан ўққа тутилди ва натижада шаҳид бўлди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 29, 2022 18:27 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ўқидан яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари ўқидан яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди

Ромуллоҳ шимоли-шарқида фаластинлик ўсмир сионист жангарилари томонидан ўққа тутилди ва натижада шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исроил режими жангарилари ҳар куни турли баҳоналар билан мазлум Фаластин халқига ҳужум қилади ва уларни шаҳид қилади, жароҳатлантиради ва ё ҳибсга олади.

Фаластин ОАВларига кўра, Ромуллоҳ шимоли-шарқидаги Ал-Мағир қишлоғида сионист жангарилар томонидан 16 ёшли фаластинлик Амжад Абуолия  ўққа тутилди ва шаҳид  бўлди.

Тўқнашувларда ҳозиргача ўнлаб фаластинлик яраланган.

Фаластин манбалари бугун Ал-Мағир қишлоғига  сионист жангарилари ва баъзи шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ҳужум қилгани ҳақида маълум қилди.

Олдинроқ Фаластин Ахборот маркази бир ҳисоботида  жорий йилнинг бошидан 12 июнга қадар Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида 23 нафар фаластинлик шаҳид бўлганини маълум қилди.