Имом Ҳусейн /а/ зиёратгоҳи гумбазининг байроғини ўзгартириш маросими бўлиб ўтди
(last modified Sat, 30 Jul 2022 05:52:06 GMT )
июл 30, 2022 10:52 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳусейн /а/ зиёратгоҳи гумбазининг байроғини ўзгартириш маросими бўлиб ўтди
    Имом Ҳусейн /а/ зиёратгоҳи гумбазининг байроғини ўзгартириш маросими бўлиб ўтди

Мавло Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ ҳарамларининг гумбазидаги қизил байроғини қора мотам байроғига ўзгартириш қайғули маросими ўтказилди.

 Бугун шанба,  2022-йил 30-июл ҳижрий 1444-йил Муҳаррам ойининг биринчи кунидир. Жорий 61 йилда Муҳаррам ойининг 10-кунида Карбало шаҳид бўлган Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ Карбалодаги беназир қурбонлиги билан дунёга озодлик ва номус сабоғини бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Мавло Або Абдиллоҳил Ҳусейн /а/ ҳарамлари гумбазининг қизил байроғини қора рангга ўзгартиришга бағишланган қайғули маросимида қатнашиш учун кеча ва Муҳаррамм ойининг биринчи кечаси Карбалога турли ислом давлатларининг юз минглаб азодорлар ва мотам тутувчилар таршиф буюрди.

Маросимда мотам тутувчилар "Лаббайк ё Ҳусейн" шиорини айтиб шаҳидлар сарвари Имом Ҳусейн /а/ ва унинг муҳтарам акаси Ҳазрат Абулфазл Аббос /а/га байъталарини янгиладилар.

Шу ҳолда Муҳаррам ойи бошланиши билан бир вақтда Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳридаги Имом Ризо /а/ зиёратгоҳида мотам ва гумбаз байроғини ўзартириш маросими бўлиб ўтди.

Карбало воқеасида Имом Ҳусейн /а/ очиқ -ойдин менинг ниятим исломга қарши ҳукуматни шарманда қилиш ва яхшиликка амирини барпо этиш ва ёмонликдан қайтармоқ ҳамда зулм ва золимликка қарши туришдир деб  таъкидладилар.

Имом Ҳусейн /а/ ҳаракатининг сабоқлари бутун мавжудот, инслният ва дунё кенглиги каби кенг тарих ва географияга эга ва уни ҳеч қачон чеклаб бўлмайди.