август 20, 2023 12:16 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоб Олий Раҳбари: Ислом инқилоби душманлари билан тўқнаш келишнинг йўли қарши туриш ва курашишдир
    Ислом Инқилоб Олий Раҳбари: Ислом инқилоби душманлари билан тўқнаш келишнинг йўли қарши туриш ва курашишдир

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Эроннинг Ардабил вилоятининг 3400 шаҳидини хотирлаш миллий конгресси аьзолари билан учрашувда Ислом инқилоби душманлари билан тўқнаш келишнинг йўли йўли қарши туриш ва курашиш эканлигини таькидладилар.

Олий Раҳбар девони ахборот базасига кўра, Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий 13 август куни бўлиб ўтган ушбу йиғилишда айниқса саккиз йиллик муқаддас мудофаада шаҳидлар курашининг  тугунларни очиш ва тўсиқларни бартараф этишдаги ўрни борлигини таькидладилар:Ислом инқилоби душманлари жабҳасининг билим, иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик уруши билан курашишнинг йўли шаҳидлар йўлини давом эттириш ва уларнинг сабоқларига амал қилиш, яьни мужоҳидлик, қарши туриш ва қаршилик кўрсатишдир.

Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий шаҳидлар йўлини асраб-авайлаш ва улуғлаш ҳамда уларнинг амалий ҳаётини ёш авлодга етказишни муҳим вазифа деб атадилар ва шундай дедилар:“Биз шаҳидлар билан замондош эдик, уларнинг жиҳодларини, қурбонликларини, шаҳидликларини, тугунларини ечиб, кучлар қаршисида туришларини кўрдик, лекин ёш авлод бу масалани биз тушунган аниқлик ва дақиқликдан кўрмайди. Бинобарин, алломалар, зиёлилар, академиклар ва давлат амалдорларининг ҳар бири ўз мавқеига кўра рол ўйнаши керак.

Ислом Инқилоби Олий Раҳбари Қурьон оятларига ишора қилиб, шаҳидларнинг юксак мавқеи ва Аллоҳнинг ҳаромгоҳидаги ўрни ва Аллоҳнинг махсус ризқидан баҳраманд бўлишларига ишора қилиб, шундай дедилар:Аллоҳ шаҳидларнинг қонини баракали қилган.Бунга энг олий ва яққол мисол Карбало воқеасининг тарихда сақланиб қолишига сабаб бўлган Ҳазрати Або Абдуллоҳ алайҳиссаломнинг қони сабаб мусулмонлар ва ҳатто мусулмон бўлмаганлар орасида ҳам унга бўлган муҳаббат кундан-кун ортиб борди.

Оятуллоҳ Хоманаий бу йилги Муҳаррам ойининг биринчи ўн кунлиги, душманлар уни сустлаштириш йўлидаги саьй-ҳаракатларига қарамай, қизғин нишонланишини, шунингдек, улуғвор Арбаин юришини Аллоҳ таолонинг Карбало шаҳидларининг қонини қадрлашига мисол қилиб келтирдилар ва шаҳидлар йўлини, қонини асраб-авайлаш ва барқарорлаштириш зарурлигини таькидлади.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси шаҳидларнинг ном ва йўлларини асраб-авайлашда самарали усуллардан фойдаланишни зарур деб билдилар ва таькидладилар:Энг яхши ва энг зарур йўл - бадиий усуллардан фойдаланиш.

Ёрлиқ