Арабистон қирувчи самолётлари Яманнинг шимолий вилоятларини бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг шимолий вилоятларини кўп маротаба бомбардимон қилди
Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яманнинг шимолий вилоятларини кўп маротаба бомбардимон қилди. Яманнинг ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарига кўра, Саудия арабистони бомбардимончи самолётлари сешанба куни Яманнинг Саъда вилоятидаги Ҳайдон туманида жойлашган катта магистрал йўлини бомбардимон қилди. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Жавф вилоятининг ва Санъо вилоятининг Неҳм туманидаги айрим минтақаларни нишонга олиб бомбардимон қилди. Натижада эса, кўплаб аҳоли турар жойлари ер билан яксон бўлди. Жайзон вилоятида ҳам Саудия арабистони қирувчи самолётлари Жабал ад-Дуддаги Жора водийси ва Ғора минтақасида яманлик кучларнинг позициясини нишонга олди. Бошқа томондан эса, Яман халқ кучлари ва армияси Саудия арабистони ёлланмаларининг Саъда вилоятидаги ал-Бақеъ чегара назорат ўтказиш пунктига қараб яқинлашиб келишини бартараф этди.