август 11, 2022 16:40 Asia/Tashkent
  • Твиттер ходими Арабистон фойдасига жосуслик қилган
    Твиттер ходими Арабистон фойдасига жосуслик қилган

Twitter ходими Саудия Арабистони мухолифларидан жосуслик қилиш ва уларнинг шахсий маълумотларни Риёд режими валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон маслаҳатчисига пул эвазига жўнатканликда айбдор деб топилди.

Эрон телераидиоокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингн хабар қилишича, АҚШнинг Калифорния штати федерал суди Твиттернинг америкалик-ливанлик ходими Аҳмед Абу Амуни Саудия режими мухолифлари устидан жосуслик қиланликда айбдор дяе топди.

Абу Аму шунингдек ўз Твиттеридаг мавқеидан фойдаланаб, саудиялик танқидчилар ва аноним равишда фаолият .юритилган одамларнинг шахсий маълумотларини Бин Салмоннинг маслаҳатчиси Бадр-Ал-Асокорга юборган.

Ал-Асокир бу иш учун Абу Амуга соатига  20 минг доллар тўлаган ва шу муносабат билан   300 минг доллардан ортиқ маблағ Абу Амунинг отаси номига Ливан банкидаги ҳисоб рақамига киритилган.

Саудия Арабистони режими илк марта 2014-йилда Абу Аму билан боғланиб бир гуруҳ саудиялик тадбиркорлар" учун Сан-Францискодаги Твиттер офисига ташриф буюришини сўраган ва шу ердан бу жосуслик бошланган.

 

Ёрлиқ