Ироқдаги тартибсизликларда 12 киши ҳалок бўлиб 200 киши яраланди
Кеча ОАВ тарқатган хабарида, Бағдоднинг яшил ҳудудида ўтказилган намойиш ва норозиликларда 12 киши ҳалок бўлиб 200 киши жароҳатланганини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигигинг хабар қилишича, Ироқда шифохоналар манбалари кеча мамлакат пойтахти Бағдод шаҳрининг Яшил зоннасида Муқтадо Садр тарафдорларининг намойишлари чоғида 12 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.
Хабарга кўра, омили аниқ бўлмаган отишма чоғида бу инсонлар ҳалок бўлган.
Нодавлат ташкилот бўлган Ироқнинг Human Rights Watch кеча яраланган шахслар сонини 200 киши деб эълон қилди.
Кеча Муқтадо Садр Ироқдаги сиёсий фаолиятидан истеъфога чиққанини эълон қилганидан сўнг, Садр тарафдорлари Бағдоднинг Яшил зонасидаги президент саройига бостириб кирди ва бир енча соат ўтиб, хавфсизлик кучлари президент саройини назоратга олганидан сўнг, Муқтадо Садр тарафдорлари Бағдоддаги Яшил зонадан чекишинишни бошладилар.
Бундан олдин " Садр" ҳаракати етакчиси Муқтадо Садр тарфдорлари парламент биноси ичида ва унинг атрофида яшил ҳудудда чексиз йиғилиш ўтказганди ва у бу сўнгги ҳафталарда бошқа сиёсий оқимлар ва Ироқ расмийларининг позициясини эгаллашига сабаб бўлди. Шунингдек Ироқ шароитининг нозиклигини ҳисобга олиб улар вазминликни, келишмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилишни исташади.