Ироқдаги можароларда қурбонлар сони ортиб бормоқда
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Ироқда тўқнашувларда қурбонлар сони 20 киши ҳалок бўлиб 350 киши яраланган деб хабар берди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқдаги тиббиёт манбалар, кеча Ироқ пойтахти Бағдоднинг яшил ҳудудида юз берган тўқнашувларда 20 киши ҳалок бўлган ва 350 киши яралангани ҳақида хабар берган.
Бу эса Иоқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий кеча отишмани тақиқлаш тўғрисида буйруқ берган пайтга тўғри келмоқда.
Козимий ўз сўзларида Садр ҳаракати етакчиси Муқтадо Садрдан ўз тарафдорларига ҳукумат биноларини тарк этишни сўрашни сўради.
Бағдоддаги тартибсизликлардан сўнг, Ироқ Бош вазири вазирлар маҳкамаси фаолиятини огоҳлантиришигача тўхтатди.
Бошқа томонидан Ироқ парламентидаги Садр ҳаракатининг истеъфога чиққан фракцияси раиси Ҳасан Аз-Зорий ҳам Муқтадо Садр зўравонлик ва қурол ишлатиш тўхтатмагунича очлик эълон қилишини маълум қилган деб айтди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Бағдоднинг Яшил ҳудудлардаги тўқнашувларга жавобан, мен бу хабарни хавотир билан кузатиб бораман ва Ироқликлари хотиржамлик ва вазминликка чақираман деб таъкидлади.