Туркия президенти Юнонистонга янги таҳдид қилди
Ражаб Тойиб Эрдуған Анқара ҳукуматининг Грецияга ҳужуми ортидан Афинани қизил чизиқ -чегарадан чиқмаслик ҳақида огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз Туркия ва Юнонистон ёки Греция бир неча йиллардан бери тарангликда ва ҳар икки томон бир -бирини денгиз ва ҳаво ҳужумини бузишда айблаб келмоқда. Греция ва Туркия ўртасида энергия ва қочқинлар масаласида ҳам тушунмовчиликлар мавжуд.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Анадолий ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, кеча Туркия президенти яна бир Грецияга нисбатан оғзаки ҳужумларида Туркиянинг F-16 қирувчи самолётларига S-300 радар тизимини қулфлаб қўйгани ҳақидаги масаласига тўхталиб, Измирни унутманг, тарихингизга қаранг, оролларни ишғол қилишингиз бизни чекламайди лекин бир кечада у ерга келишимиз мумкин деб таҳдид қилди.
Измир Туркиянинг Эгей денгизининг ғарбий соҳилидаги вилоят бўлиб Анқара давлати 1922-йилда Греция билан уруши доираисда уни озод қилганди.
Туркия президенти огоҳлантириши давовида вақти келганда керакли нарсани қиламиз деб иддао қилди.
Куни кеча Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар Грецияга қарши провакацион сўзаларидан бир неча соат ўтиб, ,F-16 қирувчи самолёти билан Эгей денгизининг шимолида учиб ўтди.
Акар Туркия ҳаво кучларининг маросимида Греция давлатини тарихдан сабоқ олиш учун огоҳлантирди.