Туркия ва Греция расмийлари ўртасидаги риторик баҳслар давом этмоқда
(last modified Tue, 13 Dec 2022 09:45:12 GMT )
декабр 13, 2022 14:45 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Греция расмийлари ўртасидаги риторик баҳслар давом этмоқда
    Туркия ва Греция расмийлари ўртасидаги риторик баҳслар давом этмоқда

Туркия мудофаа вазири Юнонистон-Греция ҳукуматини ички мақсадларни кўзлаган ҳолда қўзғатувчи баёнотлар беришда айблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Анадолий ахборот сайтига таяниб хабар қилишича, Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар бу мамлакат қуруқлик,ҳаво ва денгиз кучлари қўмондонлари билан виртуал учрашувида, баъзи Юнон расмийлари асоссиз талаблар, провакацион уринишлар ва ички мақсадларни кўзлаган тажовузкор сўзлар билан айблаб,  биз ҳеч қачон қилинган ишлар билан тўқнаш келишимизга йўл қўймаймиз. Яхши келажкка интилганлар ўтмишдаги хатолардан сабоқ олишлари керак деб изоҳлади.

Греция дипломатик ва давлат соҳаларида ҳар хил ноҳақ ва ноқонуний ҳаракатда айблаган Хулуси Акар бунга онйдинлик киритиб, биз баъзи юнон сиёсатлари ва ҳарбибй арбобларида ички истеъмол учун ўзларининг номувофиқ ва провакацион позицияларини бир четга суриб қўйишларни кутамиз ва муаммоларни мулоқот  орқали ҳал қилишга эъибор қаратишни истаймиз деб қўшимча қилди.

Туркия президенти Анқара давлатининг балистик ракета синовини Грециянинг ваҳимага тушишига сабаб бўлганини айтди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Туркиянинг баллистик ракета синовини Грецияни ваҳимага тушганига олиб келганига тўхталиб, агар Афина давлати Эгей денгизидаги оролларни қуроллантиришда давом этса, Туркия жим ўттирмайди деб таъкидлади.