декабр 12, 2022 15:12 Asia/Tashkent
  • Эрдуған Греция учун режаларидан гапирди
    Эрдуған Греция учун режаларидан гапирди

Туркия президенти Анқара давлатининг балистик ракета синовини Грециянинг ваҳимага тушишига сабаб бўлганини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Туркиянинг баллистик ракета синовини Грецияни ваҳимага тушганига олиб келганига тўхталиб, агар Афина давлати Эгей денгизидаги оролларни қуроллантиришда давом этса, Туркия жим ўттирмайди деб таъкидлади.

Эрдуған Афина расмийларига хитобан, агар сиз АҚШдан тортиб кичик оролларгача ҳамма жойдан қурол сотиб олишга ҳаракат қилсангиз, Туркия томошабин бўлиб қолмайди ва нимадир қилиш керак бўлади деб қўшимча қилди.

Туркия октябрь ойида Қора денгиз устида қисқа масофага учувчи " Тайфун" баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ракета 561 км масофадаги нишонни 456 сонияда ура олади. Греция ҳам АҚШнинг  F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишга қарор қилган.

Туркия ва Греция ўртасида турли масалалар, Ўрта ер денгизидаги Юнонистонга яқин сувларда энергия захираларини ўрганиш ҳамда Греция оролларида кўпроқ қурол-аслаҳа жойлаштириш бўйича келишмовчилик ва кескинлик юзага келган.

Ёрлиқ