сентябр 08, 2022 10:43 Asia/Tashkent
  • Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида сионистик режим армияси ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
    Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида сионистик режим армияси ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Ғарбий соҳил марказида бир фаластинлик ўқув тутиб шаҳид қилдилар.

Фаластин-алявм ахборот сайтининг хабар қилишича,  бугун эрталаб сионистик режим жангарилари Рамаллаҳ шимоли -шарқида “Beyt Il”  назорат пункти яқинида жойлашган Бейтин қишлоғига кираверишда фаластинликлардан бирини ўққа тутиб шаҳид қилдилар.

Маҳаллий манбалар шунингдек  бу назорат пунктида сионист жангариларининг кўплиги ҳақида хабар берди.

Кеча  Фаластиннинг Қизил ярим ой ташкилоти Ғарбий соҳилдаги  Тобас ҳудуди жанубидаги Алфореа легарига уюштирган ҳужумда Юнис Ғассон Аттоя исмли фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлганини эълон қилди.

Бу ҳодисалар ортидан Фаластин қаршилик кучлари Женин шимолидаги Жалма назорат пунктига портловчи пакет билан ҳужум қилдилар ва бу ҳужумнинг мумкин бўлган зарарлари ҳақида ҳеч қандай маълумот тарқатилмаган.

Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги қаҳрамонлик маркази ҳисобланадиган Ноблус ва Женин шаҳарларидаги Фаластиннинг қаршилик ҳаракати қуролли курашининг ошгани сионистик режим  раҳбарларини қаттиқ хавотирга солмоқда.

Ёрлиқ