сентябр 11, 2022 13:11 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Имом Али /а/ зиёратгоҳида Арбаъин зиёратчиларининг кенг қамровли қатнашмоқда
    Ҳазрат Имом Али /а/ зиёратгоҳида Арбаъин зиёратчиларининг кенг қамровли қатнашмоқда

Арбаъин Ҳусейний зиёратчилари Нажаф шаҳридаги Ҳазрат Али /а/ни муқаддас зиёратгоҳида кенг қамровли даражада иштирок этмоқда.

Шу йилги Арбаъин маросими  17 сенбярга тўғри келди ва эронлик зиёратчилар эса коронавирус пандемиясидан кейин илк марта қуруқликдаги чегараларнинг қайта очилишини ҳисобга олиб бу йил Арбаъин маросимида қатнашиш учун катта иштиёқ билдирмоқда. Шунингдек зиёратчилар ушбу буюк маросимида қатнашиш учун Карбалога йўл олмоқда.

Шу кунларда  Ироқнинг турли минтақаларидан келган Арбаъин Ҳусейний /а/ зиёратчиларининг Карбало ва Байнул-Ҳарамайн томон юриши давом этмоқда. Мазкур маросим юришида ироқлик зиёратчиларидан ташқари,  Эрон ва бошқа мамлакатлардан Имом Ҳусейн /а/нинг пайравлари ҳам шижоат билан қатнашмоқда. Арбаъин Ҳусейни /а/ зиёратчилари Карбалога келаётган пайтда Нажаф Ашрафдаги Амирул муъминин Али /а/ нинг муқаддас қадамжоларига ташриф буюриб, мотам тутишмоқда.

Сўнгги кунларда  Ироқдаги Арбаъин Ҳусейний /а/ юришлари йўналишида  Имом Ҳусейн /а/га муҳаббат, уччинчи шиа имоми тарафдорлари ўртасидаги дўстлик ва бирдамлик манзараларига гувоҳ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Арбаъин Ҳусейний /а/ зиёрати ва маросимлари дунёдаги энг йирик диний маросим бўлиб иштирокчилар сони ва тадбир кўлами жиҳатидан тарихда мисли кўрилмагандир.

Ёрлиқ