Арбаъин Ҳусейний /а/ маросимида исломий Эрон мотамга чўмди!
Эрон Ислом Жумҳуриятининг турли вилоятлари фуқаролари Арбаъин Ҳусейний /а/ -Имом Ҳусейн ва ул ёронларининг Карбало саҳросида шаҳид бўлганининг қирқинчи куни йиллигида мотам ва азога чўмди.
Эслатиб ўтамиз, бугун шанба ҳижрий -қамарий 1444 -йил сафар ойининг 20 чиси, милодий ҳисоб билан 2022 йил октябрь ойининг 17 чи куни шиаларнинг 3 чи имоми Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронларини Карбало чўлида шаҳид бўлишганинг 40 чи куни ё ўзи Арбаъини Ҳусейний йиллигига тўғри келади.
Кўплаб мусулмонлар ва бошқа илоҳий динларнинг издошлари, Имом Ҳусейн /а/ нинг шаиҳд бўлишининг 40 куни йиллигидан бир неча кун олдин Нажаф шаҳри ва Ироқнинг бошқа шаҳарларидан Карбалодаги ул зотнинг муқаддас қадамжойлари ва ҳарами томон пиёда юришади.
Имом Ҳусейн /а/ Карбало воқеаси ҳамда Маккадан Карбало томон йўл олганидан шаҳид бўлишининг санаси тўғрисида очиқ ойдин тарзда қуйидагича таъкидлаганлар: "ушбу ҳаракатдан ниятим, Язиднинг исломга қарши ҳукуматини фош қилиш, амр бар маъруф ва мункардан наҳий қилишни мустаҳкамлаш, зулм ва золимлик қаршисида тура олшидир. Қуръонни қўллаб қувватлаш ва Муҳаммад келтирган пок динни тиклашдан бошқа мақсадим йўқ.
Навҳахонлик, занжир уриш маросимлари Имом Ҳусейн /а/ ва Абулфазл-ил Абос /а/ борасида нутқ сўзлаш, Бани Ҳошимнинг қамари ва шаҳидлар сарвари Ҳазрат имом Ҳусейний /а/нинг шаҳид бўлганилигинг йиллиги кечаларидаги исломий Эрон халқи ва боқша мусулмонларнинг муҳим маросимларидан ҳисобланади.
Эрон Ислом Жумҳурияти телерадиокомпанияси ҳам ушбу қайғули маросим кунида барча мусулмонлар ва дунёнинг бошқа эрксевар халқларига тасаллият билдиради.