Туркия давлати ўн минглаб муҳожирларни чиқариб юборди
Туркия давлати жорий 2022-йил бошидан буён 84 мингдан ортиқ бошпана изловчилар ва қочқинларни депортация қилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия давлати мисли кўрилмаган иқтисодий инқирозга дуч келган ва шу пайтгача ҳукуматинигг халқ муаммоларини камайтиришга қаратилган барча ечимлари мувафақиятсизликк дуч келган. Анқара давлати бир неча ойлардан бери муҳожирларни чиқариб юбориш билан шуғулланади ва статистик маълумотларга асосан афғонистонлик қочқинлари Туркия хавфсизлик кучларини асосий нишони ҳисобланади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия ИИВ кеча жорий йил бошидан буён 84 минг 993 нафар ноқонуний муҳожир мамлакатдан депортация қилингани ва уларнинг аксарият афғонистонликлар бўлганини эълон қилди.
Туркиядан бошпана сураганлар сони энг кўп афғонистонлик қочқинлардир ва бу мамлакатдан чиқариб юборилган муҳожирларнинг умумий сонидан 1 минг 534 нафарини афғонистонликлар ташкил қилади.
Туркия Ички ишлар вазири шунингдек йил бошидан бери 219 минг 886 муҳожирларни бу мамлакатга киришига тўсқинлик қилганини эълон қилди.
Кўп афғонистонликларни ўз мамлакатида ноқулай иқтисодий ва хавфсизлик шароити туфайли ҳижрат қилишдан бошқа чораси қолмаган бўлса-да, Туркия хавфсизлик кучлари афғонистонлик қочқинларни юзлаб гуруҳларга бўлиб чартер самолётларида Кобулга депортация қилмоқда.