Ражаб Тойиб Эрдуған АҚШни огоҳлантирди
(last modified Thu, 29 Sep 2022 10:20:59 GMT )
сентябр 29, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Ражаб Тойиб Эрдуған АҚШни огоҳлантирди
    Ражаб Тойиб Эрдуған АҚШни огоҳлантирди

Туркия президенти Вашингтон давлатини АҚШнинг Грецияга нисбатан ҳаракатлари туфайли огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ражаб Тойиб Эрдуған кеча  АҚШ томонидан  Жанубий Кипрга қурол эмбаргосини бекор қилингани ортидан Вашингтонни огоҳлантириб, Кипрнинг Греция қисмидаги қурол эмаргосининг бекор қилиниши жавобсиз қолмаслигини ва Шимолий Кипрда яшовчи турк  халқининг хавфизлиги учун барча чораларни кўришимизни ҳамма билиши керак деб таъкидлади.

Туркия президенти сўзларининг  бошқа бир қисмида биз АҚШ Грецияни нотўғри ҳисоб-китобларга олиб келмаслигини ва унинг глобал жамоатчилик фики билан ўйнашига йўл қўймаслигини кутамиз деб айтди.

Эрудаған ўз сўзларида Афина давлатининг провакацион ҳаракатларда айбаб провакацион ҳаракатлар Греция учун хавфли ўрин деб иддао қилди.

Якшанба куни Туркия ТИВ Греция оролларига қўшимча қурол юборилганини танқид қилиб. Анқарадаги Юнонистон элчисини чақиртириб, Эгей денгизидаги Греция ороллари Самос ва Лесбосга АҚШда ишлаб чиқарилган зирҳли бўилнмалар ва транспорт воситаларининг жойлаштирилишини қоралади.