Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот вазирларининг йиғилиши якунланди
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ахборот вазирлари ҳақиқий исломни намоийш этиш учун янги технологиялардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича йиғилиш иштирокчилари якунй баёнотида БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро исломофобияга қарши кураш куни муносабати билан қабул қилинган резолюциясини олқишладилар.
Баёнотда келтирилишича Ислом ҳамкорлик ташкилоти " ҳар томонлама исломофобия ва исломданан нафратлашга қарши кураш сифатида ислом ҳақиқатларини самарали тақдим этиш учун янги платформалар ва технолгиялардан фойдалаишга алоҳида эътибо қаратилди.
Мазкур йиғилиш иштирокчилари сохта маълумотларга қарши зарур механизмларни ишлаб чиқиш, сохта маълумотларга қарши ҳар томонлама курашиш мақсадида қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли стратегик жараёнларни ихтиро қилишда аъзо давлатлар ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидладилар.
Баёнотда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ОАВларини ислом маданий ва диний меросни қасддан йўқ қилиш, таҳқирлаш ҳаракатлари ҳақида айниқса маҳалий мусулон жамоаларини тозаланиш хавфви остида бўлган ҳудудларда жамоатчиликнии хабардор қилишни кучайтириш зарурлиги келтирилган.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти сионистик режимнинг тажовузини фош қилиш ва Фаластин халқининг Исроил ишғолига барҳам беришда бўлган қонуний интилишларини тушунтириш зарурлигии таъкидлаб халқаро бирдамликни ва қочқинлар ва бошпана изловчиларга хусусан бу ташкилотга аъзо давлатлардаги қочқинларга ёрдам беришI зарур деб эълон қилдилар.
Истанбул шаҳридаги йиғилишида Саудия Арабистони ташкилот ахборот вазирлари конференциясига даврий раисликни Туркияга топширди.