Исроил режими Ироқ ва Сурия чегарасида портлаш содир этган
Бугун айрим манбалар Ироқ ва Сурия чегараси яқинида портлаш овози эшитилигани ва бунга сионистик режим сабаб бўлганини эълон қилгани ҳақида хабар қилди.
Ироқнинг Ас-Сумария нюс нашри бу портлаш овози Ироқ ва Суриянинг чегарадош ҳудудида эшитилган.
Шу ҳолда Собирин нюс Телеграмм канали Ироқнинг Қоим вилоятидаги чегара чизиғида камида тўртта портлаш содир бўлганини, чегара чизиғида қирувчи ва вертолётлар парвози кузатилганини маълум қилди.
Хабарга биноан қаршилик кучларининг Ироқ ва Сурия чегарасидаги позициялари учувчисиз учоқлар билан нишонга олинган.
Текширувлар эса бу ҳужум учун масъул сионистик режим бўлганини кўрсатди.
Ироқнинг айрим ОАВ Ироқнинг Ал-Қоим чегара пунктидан ўтиб, Сурияга кирган логистика карвонига ҳаво ҳужуми уюштирилгани ва 25 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.
Ироқ ёки Сурия расмийлари бунга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.