Сурия армиясининг мамлакат жанубига қарата ҳужумида ўнлаб террорчилар ҳалок бўлишди
(last modified Mon, 31 Oct 2016 12:30:28 GMT )
октябр 31, 2016 17:30 Asia/Tashkent
  • Сурия армиясининг мамлакат жанубига қарата ҳужумида ўнлаб террорчилар ҳалок бўлишди

Сурия армиясининг мамлакат жанубига қарата ҳужумида ўнлаб террорчилар ҳалок бўлишди

Сурия армиясининг мамлакат жанубига қарата ҳужумида ўнлаб террорчилар ҳалок бўлишди. Суриянинг Сана расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун душанба куни Сурия армияси Жабҳатун Нусра ва Аҳроруш Шом террорчи гуруҳларининг Даръодаги ҳужумларини бартараф этди. Ушбу амалиётда камида 50 нафар террорчи ҳалок бўлди. Шунингдек, Сурия манбаларининг маълум қилишича, ушбу мамлакат армияси террорчиларнинг тўрта без пилот самолётларини уриб туширишди ва Жабҳатун Нусра террорчи гуруҳларининг бир нечта унсурларини Даръо шарқида йўқ қилишди. Суриянинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрида ҳам Сурия армияси Жабҳатун Нусра террорчи гуруҳининг Ҳалаб жанубидаги ва Ғарбидаги ҳужумларини барҳам беришди. Шунингдек, Ҳалаб шаҳрида Сурия армияси ал-Асаднинг атрофидаги стратегик ҳамиятга эга бўлган 70 дан ортиқ минтақани террорчилар ишғолидан озод этишди. Бошқа томондан эса, ИШИД экстремистик ва террористик гуруҳи Ҳалабдаги ҳаво кучларига қарашли бўлган олий ўқув юртига ҳужум қилишди.