Ливаннинг янги сайланган президенти ушбу мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши лозимлигини таъкидлади
(last modified Mon, 31 Oct 2016 13:52:06 GMT )
октябр 31, 2016 18:52 Asia/Tashkent
  • Ливаннинг янги сайланган президенти ушбу мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши лозимлигини таъкидлади

Ливаннинг янги сайланган президенти ушбу мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши лозимлигини таъкидлади

Ливаннинг янги сайланган президенти ушбу мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши лозимлигини таъкидлади. Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, Ливаннинг янги президенти Мишел Оун бугун душанба куни ушбу мамлакат парламентида қасамёд қабул қилганидан сўнг шундай айтдики, Ливанда иқтисодий ислоҳотлар вазирликлар ўртасида келишган ҳолда ва режага асосан амалга оширилиши керак. Мишел Оун мамлакат армиясини кучайтиришни ушбу давлатнинг биринчи галдаги устувор йўналаши деб атади ва Ливанда ҳамда минтақада сионистик террорчи гуруҳларни йўқ қилиш учун превентив усуллар билан саъй-ҳаракат қилишни истади. Ливан қонунларига асосан, Парламент раиси шиа мазҳабидан сайланса унинг ўринбосари эса православ насроний динидан сайланади. Президент эса христиан маронийдан ва бош вазир эса Сунийлардан сайланади. Парламент  депутлари эса, тенг миқдорда мусулмонлар ва насронийлардан сайланади.