Туркия ҳарбий ҳужумларида Сурия шимолида 184 киши ўлдирилган
Туркия мудофаа вазири бу мамлакат армиясини Сурия шимолидаги курд қуролланган гуруҳлар позицияларига қарши авиазарбаларида ўлдирилганлар сони 184 кишига етган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар Туркиянинг Сурия ва Ироқнинг айрим ҳудудларида " Қилич панжаси" номли сўнгги ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери Туркия Курдистон ишчилар партияси -ПКК нинг 184 аъзоси ўлдирилганини маълум қилди.
Бу амалиёт Истанбулдаги яқинда содир бўлган портлашда бу гуруҳнинг қўли борлиги ва ҳакакатларига жавобдир деб изоҳлади Хулуси Акар.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған кечанги суҳбатида Шимолий Сурия ва Ироқдаги операция ҳаво ҳужумлари билан чекланиб қолмайди деб таъкидлади.
Туркия армияси якшанба куни эрталабдан бошлаб Сурия шимоли ва Ироқда ПККга қарши янги ҳужумларини давом эттирди.
Бағдод ва Дамашқ давлатлари Туркиянинг бу икки давлатга тез-тез ҳарбий ҳужумлар уюштирганидан норози бўлишига қарамай, ПККга қарши кураш баҳонасида Анқара бу норозиликлардан қатъий назар Сурия ва Ироқнинг бир қисимга ҳужумларини кучайтирди.