Жулоний сукунати соясида Сурияда АҚШ ва Туркия ҳарбийлари сони ортиб бормоқда
(last modified Mon, 06 Jan 2025 10:48:13 GMT )
Январ 06, 2025 15:48 Asia/Tashkent
  • Жулоний сукунати соясида Сурияда АҚШ ва Туркия ҳарбийлари сони ортиб бормоқда
    Жулоний сукунати соясида Сурияда АҚШ ва Туркия ҳарбийлари сони ортиб бормоқда

Сурия манбаларига кўра, Вашингтон ҳукумати Жулоний қўмондонлиги остидаги унсурларнинг ҳеч қандай ҳужуми ва ёки норозилигига дучор бўлмасда, Суриянинг Раққа шаҳрида илғор ҳарбий база қуриш учун илк қадамлар ташламоқда.

Порс тудей сайтининг кўра,   Сурия манбалари шунингдек, 3 ҳафта аввалдан бери АҚШ қўшинлари Суриядаги 10 та ҳарбий базада ўз сафарларини ўзгартириб,    Ироқдан Сурияга қўшин ва ҳарбий техникани ўтказмоқда деб эълон қилди. Бу хабарга биноан, АҚШ махсус кучлари Раққа чеккасида Сурия армиясига қарашли ҳарбий базага жойлаштирилди ва унинг киришларини ёпди.

Аввалроқ АҚШнинг Делта номи билан танилган махсус кучлари Ироқнинг Ал-Валид чегара пункти оқрқали Суриянинг Раққа шаҳрига етиб келиб , ўзларини кичик базага жойлаштиргани хабар қилинган эди.

Айни пайтда, Сурия курд демократик кучлари Туркиянинг Сурия шимолидаги Ҳалаб-Алеппо чеккасидаги Тишрин тўғони атрофидаги ҳудудлар теппаликларида база қуришга уринишини эълон қилди.

Сурия курд демократик кучлари (QSD) ўз хабари давомида, Туркиянинг ташқи ташкил этилаётган базасига ҳужум қилинганини маълум қилди.

 Суриянинг шимоли-шарқда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Сурия курд демократик кучлари назорати остида. Туркия ва унинг Суриядаги иттифоқчилари эса бу гуруҳга қарши ва бу ҳудудни унинг назоратидан чиқаришга уринмоқда.

АҚШ ва Туркия Суриядаги ҳарбий иштирокини кенгайтиришга ҳаракат қилаётгани билан бир вақтда, Россия ТИВ матбуот котиби Германия ТИВ- дан Россиянинг Суриядаги базалари ҳақида спекуляция қилиш ўрнига ўз мамлакатидаги АҚШ базаларининг келажагини муҳокама қлишини сўради.