ноябр 23, 2022 14:33 Asia/Tashkent
  • Ишғол этилган Қуддусда 2 та кучли портлаш юз берди. 18 сионист яраланди
    Ишғол этилган Қуддусда 2 та кучли портлаш юз берди. 18 сионист яраланди

Иброний манбалар Қуддусда содир бўлган 2 портлашда камида 18 сионист яраланганини хабар қилди.

Шаҳоб нюс веб сайтининг бугунги хабарига кўра, иброний манбалар,  Қуддус шаҳрида иккита портлаш содир бўлгани , Марказий автовокзалдаги портлашда  10 нафар сионист яралангани ва улардан икки нафарни аҳволи жуда оғир бўлганини эълон қилдилар.

Бу манба шунингдек Рамот чорраҳасидаги бошқа автобус бекатидаги иккинчи портлашда икки сионист яраланган. Тиббий манбалар икки кишининг аҳволи оғир эканини айтишган.

Қуддус шаҳрига кираверишдаги автовокзалидаги бугунги портлаш сумка ичига ўрнатилган бомба сабаб бўлган.

Айрим манбалар бу портлашда икки сионистнинг ҳалок бўлгани ҳақида ҳам хабар қилган.

Шу ҳолда сионистик режим телевиденияси / Кан тармоғи/ шошилинч хабарида ишғол остидаги Қуддусда бугун содир бўлган икки портлаш натижасида камида 12 киши жароҳатлангани ва улардан 4 нафарининг аҳволи оғир эканинини тасдиқлади.

Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетаси шунингдек бу портлашда жароҳатланганлар сони 12 нафардан 18 тага кўпайгани ва улардан 4 нафарининг аҳволи оғир эканини маълум қилди.

Richt Kan иброний радиоси ҳам афтидан Қуддусдаги автовокзалидаги биринчи портлаш мотоциклда бир кишининг сумка ичида қўйган бомбаси сабаб бўлганини ва у дарҳол ҳудуддан қочиб кетганини эълон қилди.

Рамот чорраҳасида содир бўлган иккинчи портлаш амалиётида ижрочиси мотоциклни портлаб юборган.

Ёрлиқ